Live
2
Ўзбек

«Реал» Педро Поррони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Футбол
14 октябр, 09:53
Ўз навбатида футболчи ҳам фаолиятини Ла Лигада давом эттиришга қарши эмас.
«Реал» Педро Поррони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» клуби «Тоттенҳем» ҳимоячиcb Педро Поррога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик клуби» испаниялик 27 ёшли футболчининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Мадридликлар таркибнинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида Поррони эҳтимолий трансфер номзодларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ «Барселона» ҳам Поррога қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўз навбатида футболчи ҳам фаолиятини Ла Лигада давом эттиришга қарши эмас.

Педронинг Лондон клуби билан тузган келишуви 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, «Реал» клуби яримҳимоячиси Тиаго Питарч қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ижарага кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар