Бугун
40
Ўзбек

Моуринио Винисиусни асосий таркибга қайтармоқчи

Футбол
13 октябр, 22:45
«Реал» вингери Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Рома»га қарши баҳсни дастлабки таркибда бошлаши мумкин.
Моуринио Винисиусни асосий таркибга қайтармоқчи
Foto: Getty Images
14.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Рома Рома - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси доирасида «Рома»га қарши кечадиган навбатдаги баҳсда асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар берди.

26 ёшли бразилиялик футболчи Ла Лиганинг сўнгги турида «Вилярреал»га қарши баҳсни захира ўриндиғида бошлаган. У иккинчи бўлим бошида майдонга тушган, бироқ кўп ўтмай қизил карточка олиб, четлатилган. Манба маълумотига кўра, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Винисиусни «Рома»га қарши ўйинда асосий таркибга киритишни режалаштирмоқда. У якшанба кунги баҳсда «Вилярреал» дарвозасига ғалаба голини урган Ян Диоманде ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Винисиус Ла Лигадаги четлатиш сабабли Испания чемпионатининг навбатдаги икки ёки учта баҳсини ўтказиб юбориши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Рома» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси баҳси 14 октябр куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар