Бугун
61
Ўзбек

«Барселона» 102 йиллик рекордини такрорлади

Футбол
13 октябр, 23:00
    9
Флик шогирдлари мавсумни барча мусобақаларда кетма-кет 10 та ғалаба билан бошлади.
«Барселона» 102 йиллик рекордини такрорлади
Foto: Getty Images
13.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Галатасарай Галатасарай 1 : 4 Барселона Барселона

«Барселона» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи турида сафарда «Галатасарой»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирди. Бу натижа каталонияликлар учун тарихий рекорд қайд этиш имконини берди.

Журналист МisterChip маълумотига кўра, «кўк-анорранглилар» 102 йил ичида илк бор мавсумни барча мусобақаларда кетма-кет 10 та ғалаба билан бошлади. Истанбулдаги баҳсда Ханс-Дитер Флик жамоасига Жоау Канcелу, Фермин Лопес, Энтони Гордон ва Карим Адейемининг голлари ғалаба келтирди.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лигада саккиз турдан кейин 24 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар навбатдаги баҳсни 17 октябр куни сафарда «Бетис»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар