Бугун
61
Ўзбек

«МЮ» тақдирига барчамиз бефарқ эмасмиз» — Кэррик Лисандронинг танқидига муносабат билдирди

Футбол
13 октябр, 23:40
    1
Манчестер клуби бош мураббийи Мадридда «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан кейин жамоани бирдамликка чақирди.
«МЮ» тақдирига барчамиз бефарқ эмасмиз» — Кэррик Лисандронинг танқидига муносабат билдирди
Foto: Getty Images
13.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 2 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Лисандро Мартинеснинг клуб раҳбариятига нисбатан билдирган танқидий фикрлари ҳақида гапирди. Аргентиналик ҳимоячи Чемпионлар Лигасида «Атлетико»дан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг раҳбарият фаолиятидан норозилигини билдирган эди. Кэррикнинг сўзларини Аmazon Prime келтирмоқда.

«Мартинес нима деганини кўрмадим. Аммо натижа учун курашиб, охир-оқибат ҳафсаласи пир бўлган ҳолда майдонни тарк этадиган бундай баҳслардан кейин ҳиссиётлар устун келиши мумкин. Унинг фикрларини кўрмаганим учун ҳозир бу ҳақда гапиришни тўғри деб ҳисобламайман.

«МЮ» тақдирига барчамиз бефарқ эмасмиз ва ҳар биримиз буни турлича намоён қиламиз. Ҳозир энг муҳими — жипслашиш ва қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтиш», — деди Кэррик.

Маълумот учун, «қизил иблислар» 18 октябр куни Англия чемпионати доирасида сафарда «Лидс»га қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар