«Нюкасл» собиқ бош мураббийи Эдди Ҳау «Манчестер Юнайтед»нинг янги мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Маълум қилинишича, агар клуб Майкл Кэррикни истеъфога чиқаришга қарор қилса, Ҳау «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш таклифини кўриб чиқиши мумкин.
Ҳозирча «қизил иблислар» бош мураббийни вазифасидан озод қилишни режалаштирмаяпти. Лекин шундай ҳолат юз берса, клуб унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни ўрганмоқда.
Таъкидланишича, Ҳау ёзда «Нюкасл»ни тарк этганидан кейин мураббийлик фаолиятида танаффус олишга қарор қилган. Бироқ манчестерликлардан тушадиган таклиф уни яна ишга қайтишга ундаши мумкин.
Аввалроқ айни пайтда ишсиз бўлиб турган Юлиан Нагелсманн ҳам манкунианликларнинг таклифини тинглашга ҳамда клуб лойиҳаси билан танишишга тайёр экани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 6-турида Кэррик шогирдлари ўз майдонида «Тоттенҳэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда жамоа олти очко билан турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.