Live
2
Ўзбек

Диаш: «Сити»нинг ҳимоя қиламиз ва унинг манфаатлари учун курашамиз»

Футбол
13 октябр, 11:06
«Шаҳарликлар» сардори клуб атрофида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.
Диаш: «Сити»нинг ҳимоя қиламиз ва унинг манфаатлари учун курашамиз»
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш клуб атрофидаги вазият фонида жамоа сардори сифатидаги вазифалари ҳақида гапирди.

«Ҳар доим бўлгани каби сардор жамоа ёнида бўлиши ва зарур бўлган барча масалаларда ёрдам бериши керак.

Ҳозир олдимизда бироз бошқачароқ синов турган бўлиши мумкин, гарчи бундай ҳолатлар аввал ҳам кузатилган бўлса-да. Мен бунга тайёрман. Қолган уч сардор ва бутун жамоа ҳам тайёр. Биз клубни ҳимоя қиламиз, унинг манфаатлари учун курашамиз ва клубга ишонамиз
, — дея португалиялик футболчининг сўзларини келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни Англия Премер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ ҳозирча клубга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо чоралари бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

«Шаҳарликлар» навбатдаги баҳсни 14 октябр куни Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар