Live
2
Ўзбек

«Нюкасл» 14 йилдан сўнг АПЛдаги кетма-кет икки сафар ўйинида 4+ тўп ўтказиб юборди

Футбол
13 октябр, 05:52
«Олақарғалар» 2012 йилдаги антирекордни такрорлашди.
«Нюкасл» 14 йилдан сўнг АПЛдаги кетма-кет икки сафар ўйинида 4+ тўп ўтказиб юборди
Foto: Getty Images
12.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Ковентри Сити Ковентри Сити 4 : 1 Нюкасл Нюкасл

Англия Премер-лигасининг 6-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Нюкасл» сафарда «Ковентри Сити»га йирик ҳисобда (1:4) мағлуб бўлди.

Эътиборлиси, «олақарғалар» кетма-кет иккинчи сафар ўйинида ўз дарвозасидан 4 та тўп ўтказиб юборди. Сентябр ойида «Лидс» ҳам уларни худди шу ҳисобда мағлуб этганди.

Шу тариқа «Нюкасл» 2012 йил декабридан буён илк бор Премер-лиганинг кетма-кет иккита сафар учрашувида ўз дарвозасидан 4 та ёки ундан кўпроқ тўп ўтказиб юборди. Ўшанда жамоа «Манчестер Юнайтед»га 3:4, «Арсенал»га эса 3:7 ҳисобида ютқазганди.

Матиас Яйссле жамоаси Англия юқори дивизиони турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда жамоа ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ковентри Сити Ковентри Сити
  • Нюкасл Нюкасл
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар