«Арсенал» клуби «Лейпциг» вингери Антонио Нуса учун курашга қўшилди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, норвегиялик 21 ёшли футболчи АПЛнинг бир қатор жамоаларининг диққат марказида бўлиб турибди. Хусусан, «Астон Вилла» ва «Нюкасл» ҳам Нуса учун даъвогарлик қилмоқда. «Арсенал» эса Антонио учун ушбу жамоалар билан рақобатлашишига тўғри келади.
Ўз навбатида «буқалар» ўз юлдузи учун тахминан 71 миллион евро талаб қилмоқда. Агар шу қиймат атрофида таклиф бўлса, «Лейпциг» музокараларга киришишга тайёр.
Бу мавсумда Нуса жамоаси сафида барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.