«Осасуна» клуби бош мураббий Луис Мигел Рамис билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабар беришича, испаниялик мутахассис билан биргаликда унинг мураббийлар штаби ҳам тарк этган.
Маълумот учун, Рамис ўтга ёзда Памплона жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида жамоа саккизта учрашув ўтказиб, иккита ғалаба қозонди, икки марта дуранг ўйнади ва тўртта баҳсда мағлубиятга учради. Ҳозирда «Осасуна» 8 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 16-поғонада бормоқда.
Луис Мигел Рамис мураббийлик фаолияти давомида «Бургос», «Эспанёл», «Тенерифе», «Албасете», «Алмерия», «Реал Кастиля» ҳамда «Реал» клубининг 19 ёшгача бўлган футболчилар жамоасини бошқарган.
«Осасуна» мураббийлар штабига миннатдорчилик билдириб, уларнинг келгусидаги фаолиятига омад тилайди. Янги бош мураббий тез орада эълон қилинишини маълум қилган.