Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабон Тибо Куртуа билан амалдаги шартномани 2028 йилгача узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» раҳбарияти белгиялик 35 ёшли дарвозабоннинг ўйини ва жамоа учун аҳамиятини юқори баҳоламоқда. Шу боис клуб Куртуа билан ҳамкорликни янада узоқ муддатга давом эттириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Тибо ушбу мавсумда Ла Лигада 8 та ўйинда майдонга тушди ва 8 бор тўп ўтказиб юборди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади