«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Вилярреал»га қарши баҳсда рақиб футболчисининг сочидан тортгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Мадридликлар бразилиялик футболчи учта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Тhe Touchline журналист Аранча Родригес маълумотларига таяниб хабар беришича, «Реал» апелляция орқали жазони иккита ўйингача қисқартиришга умид қилмоқда. Бироқ бундай ҳолатда ҳам Винисиус «Эл Класико»ни ўтказиб юбориши мумкин.
Шу сабабли мадридликлар 25 октябр куни сафарда «Барселона»га қарши ўтказиладиган баҳсда бразилиялик ҳужумчининг хизматларидан фойдалана олишларига ишонмаяпти.