Live
15
Ўзбек

«Барса» ёш футболчиларга сармоя киритишни давом эттирмоқчи

Футбол
11 октябр, 08:30
Ҳозирда каталонияликлар олти нафар футболчини кузатмоқда.
«Барса» ёш футболчиларга сармоя киритишни давом эттирмоқчи
Фото: Getty Images

«Барселона» академиясидан ташқаридаги ёш футболчиларга сармоя киритишни давом эттирмоқчи. Клуб уларнинг трансфер қиймати ошишидан олдин шартнома имзолашни мақсад қилган. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда каталонияликлар олти нафар футболчини кузатмоқда. Улар орасида «Фулҳэм»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Жош Кинг, «Атлетико Паранаэнсе»нинг 19 ёшли футболчиси Артур Диас, «Палмейрас»нинг 16 ёшли вакили Эдуарду Консейсау, «Волеренга»нинг 15 ёшли футболчиси Габриэл Райкович, «Филаделфия Юнион»нинг 17 ёшли аъзоси Каван Салливан ҳамда «Манчестер Юнайтед»нинг 16 ёшли истеъдодли аъзоси Жей-Жей Габриэл бор.

Маълумот ўрнида, «кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг 8-турида «Хетафе»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг Ҳанс-Дитер Флик шогирдларининг очколари 24 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар