«Ливерпул» Жереми Фримпонг ўрнига янги ўнг қанот ҳимоячисини жалб қилишни режалаштирмоқда. Нидерландиялик футболчи жамоа мураббийларини ўз ўйини билан ишонтира олмаган. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, «Ливерпул» қишки трансфер ойнасида бошқа позицияларни кучайтиришга устувор аҳамият бериши мумкин. Шу сабабли 25 ёшли Фримпонг жамоада қолиши эҳтимоли ҳам бор. Шунга қарамай, мерсисайдликлар «Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде номзодини кўриб чиқмоқда. У Фримпонгнинг эҳтимолий ўринбосари сифатида қаралмоқда.
Фримпонг 2025 йил ёзида «Ливерпул» сафига қўшилган. У ушбу мавсумда барча мусобақаларда бешта баҳсда майдонга тушди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.