«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий лавозими учун номзодлар кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Indykaila News хабар берди.
Маълум қилинишича, Юлиан Нагелсманн вакиллари «қизил иблислар»нинг таклифини тинглашга ҳамда клуб лойиҳаси ва унинг футбол фалсафаси мураббийнинг қарашларига мос келиш-келмаслигини баҳолашга тайёр.
Клуб раҳбарияти Майкл Кэррик жамоани узоқ муддатли истиқболда янги босқичга олиб чиқиш учун муносиб номзод эмас деб ҳисобламоқда. Қайд этилишича, Кэррикка «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимида қолиш учун мўжиза керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» АПЛ олтинчи турида «Тоттенҳэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Айни вақтда жамоа олти турдан кейин олти очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 12-поғонасини банд этиб турибди.