Италия чемпионатининг 6-турида «Комо» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди. Беллашувда ҳисоб очилмади — 0:0.
53-дақиқада «Рома» ҳужумчиси Дониелл Мален қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг меҳмонлар ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди. «Комо» сон жиҳатидан устунликка эга бўлса-да, бундан фойдалана олмади.
Ушбу дурангдан сўнг «Комо» очколарини 11 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. «Рома» эса 14 очко билан 2-ўринда қолди.
А Серия. 6-тур
Комо — Рома 0:0
Қизил карточка: Мален 53.
Комо: Бутес, Коуто, Рамон, Чалоба, Кайки, Какерет (Родригес, 66), Да Кунҳа (Батурина, 78), Перроне, Диао, Пас, Дувикас.
Рома: Голлини, Н'Дика, Эрмосо (Балерди, 60), Манчини, Де Рон, Коне, Уесли Франц, Молина (Ренш, 82), Пеллегрини (Зуле, 46), Мален, Дибала.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади