Live
2
Ўзбек

Капелло: «Ҳозирча Рамуш ундан кутилаётган ўйинни кўрсата олмади»

Футбол
11 октябр, 01:01
«Милан» клуби собиқ устозининг фикрига кўра, португалиялик янги футболчиси ҳозирча оптимал ўйинини кўрсата олмаяпти.
Капелло: «Ҳозирча Рамуш ундан кутилаётган ўйинни кўрсата олмади»
Фото: Gettyimages
11.10.2026, 12:00 Италия А серияси Сассуоло Сассуоло - : - Милан Милан

Италиянинг «Милан» клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капеллонинг фикрича, клубнинг португалиялик янги футболчиси Гонсалу Рамуш ҳозирча ўзини яхши томондан кўрсата олмади.

«Пойга қайта бошланмоқда ва суръат юқори бўлиши керак: А Серия қайтмоқда ва мусобақа жадвали етакчилари таъқибчилардан илгарилаб кетиш учун барча имкониятларни ишга солишади. Шу фонда, ҳали кутилган натижаларни тўлиқ оқламаган ўйинчиларни кузатиш жуда қизиқарли бўлади. Мен «Милан»дан Гонсалу Рамуш ёки «Ювентус»дан Волтемаде каби футболчиларни назарда тутяпман», - деди Капелло pianetamilan.it сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Рамуш Франциянинг «ПСЖ» клубидан «Милан» сафига келиш қўшилган эди.

Маълумот учун, 5 та ўйинда 11 очко жамғарган миланликлар 5-ўринни банд этиб туришибди. Жамоа бугун, 11 октябр куни 6-тур доирасида сафарда «Сассуоло»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сассуоло Сассуоло
  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар