Франция чемпионатининг 6-турида «ПСЖ» клуби ўз майдонида «Ле Ман»ни қабул қилди. Ушбу баҳсда парижликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бералдо, Кварацхелия ва Аклиуш голларга муаллифлик қилди. Ферран Торрес майдонни голсиз тарк этди.
Бу ғалабадан сўнг Луис Энрике жамоаси 11 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Ле Ман» эса 5 очко тўплаган ҳолда 12-поғонада.
«Монако» эса ўз майдонида «Тулуза» билан дуранг қайд этди. Натижада монегасклар 14 очко билан турнир жадвалида пешқадамга айланди.
Лига 1. 6-тур
ПСЖ — Ле Ман 3:1
Голлар: Бералдо 19 пеналти, Кварацхелия 61, Аклиуш 68 – Мафута 54
ПСЖ – Сафонов, Ҳакимий (Дуэ, 72), Люка Эрнандес, Забарний, Дин, Невеш (Заир-Эмери, 58), Бералдо (Витиня, 59), Фернандес (Руиз, 58), Аклиуш, Ферран Торрес, Годтс (Кварацхелия, 61).
Ле Ман – Коцик, Йоху, Войер, Буа Ноа, Лоре, Бамба, Бретел, Веркрюйс (Браҳими, 66), Калода, Диалло, Мафута.
Монако – Тулуза 2:2
Голлар: Диоп 29, Аблин 38 – Тенгстедт 48 пеналти, Оппонг 59.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади