Live
10
Ўзбек

Швейцария Суперлигаси. Беҳруз Каримовнинг голи инобатга олинмаган баҳсда «Лугано» рақиби тор-мор этди

Футбол
10 октябр, 15:25
    3
Ўзбекистонлик футболчи 74-дақиқада захирага олинди.
 Швейцария Суперлигаси. Беҳруз Каримовнинг голи инобатга олинмаган баҳсда «Лугано» рақиби тор-мор этди
Фото: Getty Images

Швейцария Суперлигасининг 10-тури доирасида «Лугано» ўз майдонида «Лузерн»ни қабул қилди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 12-дақиқада Даниэл дос Сантос ҳисобни очди. 61-дақиқада меҳмонлар футболчиси Данташ Фернандес автогол муаллифига айланди. 78-дақиқада дос Сантос дублни расмийлаштирди. 87-дақиқада эса Дерек Монcада тўртинчи голни киритиб, учрашувга якуний нуқта қўйди.

Ушбу беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов асосий таркибда майдонга тушиб, 74-дақиқада захирага олинди. Шунингдек, у 4-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 69-дақиқада Беҳруз рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ ҳакам офсайд ҳолати сабабли унинг голини ҳисобга олмади.

Мазкур ғалабадан сўнг «Лугано» очколарини 28 тага етказиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Лузерн» эса 12 очко билан саккизинчи поғонада жойлашган.

Швейцария Суперлигаси. 10-тур
Лугано – Лузерн – 4:0
Голлар
: Даниел дос Сантос (12, 78), Рубен Данташ Фернандес (61, автогол), Дерек Монcада (87).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FC Lugano FC Lugano
  • FC Luzern FC Luzern
  • Швейсария Суперлигаси Швейсария Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар