Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионати 8-тури доирасида «Хетафе»га қарши майдонга тушди. Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари меҳмонлар дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Бу голларнинг учинчисини франциялик ҳимоячи Жюл Кунде ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мавсум стартидаги муаммоларига қарамай, мураббийлар штаби Кундени асосий таркибда ўйинга туширди ва у 74-дақиқада Ламин Ямалнинг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол этиб, мавсумдаги биринчи голини расмийлаштирди.
Маълумот учун, айнан шу голдаги бевосита иштироки натижасида Ямал Испания чемпионатининг айни дамдаги энг яхши ассистентига айланди. Ёш вингер ҳисобида 5 та голли узатма мавжуд.