Саудия Арабистони Пролигасининг 8-турида «Ал Ҳилол» ва «Ал Иттиҳод» жамоалари ўзаро беллашди. Голларга бой кечган беллашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 11-дақиқада Мартинелли «Ал Ҳилол»ни ҳисобни очди. 22-дақиқада Он Носири мувозанатни тиклади. 30-дақиқада эса Уоткинснинг ўзи гол уриб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 64-дақиқада вингер Крисенсио Саммервилл «Ал Ҳилол»нинг устунлигини оширди. 89-дақиқада эса нидерландиялик Стивен Бергвейин пеналтидан гол уриб, «Ал Иттиҳод»нинг ҳисобдаги фарқни қисқартиришига ёрдам берди.
Бу ғалабадан сўнг Симоне Инзаги жамоаси очколари сонини 21 тага етказиб, Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Энг яқин таъқибчилари — «Ал Қодисия» ва «Ан Наср» жамоалари ҳисобида 19 очкодан мавжуд. 17 очко жамғарган «Ал Иттиҳод» эса тўртинчи ўринда қолди.
Саудия Пролигаси. 8-тур
Ал Ҳилол – Ал Иттиҳод 3:2
Голлар: Мартинелли 12, Уоткинс 30, Саммервилл 64 – Он Носири 22, Бергвайн 89 пеналти.
Ал Ҳилол – Буну, Маҳзари, Тамбакти, Кулибали, Тео Эрнандес, Боубаре, Рубен Невеш, Ал Довсари, Саммервилл, Мартинелли, Уоткинс.
Ал Иттиҳод – Райкович, Ал Шанқити, Симич, Перейра, Абди, Ал Ғамди, Аоуар, Лопи, Бергвайн, Ал Саҳафи, Он Носири.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади