Саудия Пролигаси 9-турида «Ан Наср» клуби ўз майдонида «Ад Дирия»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувда дастлаб 23-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни очди. Бу унинг фаолиятидаги 980-голга айланди. 35-дақиқада Саму Кошта иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. 77-дақиқада Кингсли Коман якуний нуқтани қўйди.
Бу ғалабадан сўнг Риёд клуби турнир жадвалида 19 очко билан 2-ўринга кўтарилди. «Ад Дирия» эса 11 очко билан 9-поғонада бормоқда.
Саудия Пролигаси. 9-тур
Ан Наср – Ад Дирия 3:0
Голлар: Роналду 23, Кошта 35, Коман 77
Ан Наср: Бенто, Ал Бушал, Симакан, Иниго Мартинес, Аман (Носир, 84), Ал Ҳайбари, Саму Кошта, Коман (Яҳё, 78), Мане, Феликс (Ал Ҳамдан, 78), Роналду.
Ад Дирия – Волид Абдулла, Ҳусейн (Муҳаммад Хебан, 68), Ал Фараж, Жимсити, Лажами, Мбемба, Булбина (Ал Қоҳтани, 84), Идрисса Гуйе, Энцо Мийо, Оскар Родригес (Вади, 83), Дарвин Нунес
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади