«Ан Наср» Саудия Арабистони Про-лигасининг 13-турида «Ал Ҳазм» дарвозасига гол уриб, футбол тарихидаги ноёб натижани қайд этди. Шу тариқа жамоа чемпионатдаги кетма-кет 100 та баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилган илк клубга айланди.
Мазкур рекорд Саму Кошта томонидан 26-дақиқада киритилган гол эвазига қайд этилди. «Ан Наср» клуби ушбу натижани жаҳон рекорди сифатида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Риёд клуби 2026 йил сентябрь ойида кетма-кет 94 та лига баҳсида ғалаба қозониш орқали Аргентина «Ривер Плейт»ининг 1936–1939 йилларда қайд этган 93 ўйинлик сериясидан ўзиб кетганди.