Live
1
Ўзбек

Саудия Арабистони чемпионатида легионерлар лимити ўзгариши мумкин

Футбол
24 ноябр, 02:42
Легионерлар сони ортиши ёки камайтирилиши ҳам мумкин.
Саудия Арабистони чемпионатида легионерлар лимити ўзгариши мумкин
Фото: Getty Images

Саудия Арабистони чемпионатида 2027/28 йилги мавсумдан бошлаб хорижлик футболчилар сонини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Asharq Al Awsat нашри хабар берди.

Муҳокама қилинаётган таклифларга кўра, легионерлар лимитини 14, 16 ёки 18 нафаргача ошириш, шунингдек, уни бутунлай бекор қилиш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Ҳар қандай ўзгариш қатъий молиявий ва тартибга солувчи талаблар асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

Ушбу ташаббуснинг асосий мақсадларидан бири — саудиялик футболчиларни хориж клубларига йўл олишга рағбатлантириш, шунингдек, етакчи жамоалардан бюджети нисбатан камроқ бўлган клубларга ўтишини қўллаб-қувватлашдир. Бу орқали маҳаллий футболчиларнинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Саудия Арабистони клублари ўз аризаларига 10 нафаргача хорижлик футболчини киритишлари мумкин. Уларнинг 8 нафари бир вақтнинг ўзида майдонда ҳаракатланишига рухсат этилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар