Live
7
Ўзбек

Португалия миллий жамоаси Роналдунинг 986-голига муносабат билдирди

Футбол
20 ноябр, 22:25
    17
Криштиану «Ал Аҳли»га қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.
Португалия миллий жамоаси Роналдунинг 986-голига муносабат билдирди
Фото: Getty Images
20.11.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда 3 : 1 Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд

Португалия миллий жамоасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси Криштиану Роналдунинг профессионал фаолиятидаги 986-голини урганига муносабат билдирди.

41 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал Аҳли»га қарши учрашувда ўз ҳисобини яна битта голга бойитди. Бироқ унинг голи «Ан Наср»ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади ва жамоа 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

«986 таси ортда қолди. Яна 14 та қолди», — дейилади Португалия миллий жамоасининг расмий саҳифасидаги хабарда.

Қизиғи, Роналду ушбу баҳсда 4 дақиқа ичида дубл қайд этиш имкониятига ҳам эга бўлди. Лекин у 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади. Португалиялик футболчининг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

Шу тариқа, тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида 1000 та гол уришдек тарихий маррага етиши учун яна 14 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ноябр ойи бошида Португалия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Бундан аввал унинг бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчилиги юзага келганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

17 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар