Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клуби ҳужумчиси Айвен Тоуни Англия Премер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «Кристал Пэлас» инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Лондон клуби 30 ёшли ҳужумчини қишки трансфер ойнасида харид қилиши мумкин.
Тоуни ҳам ватанига қайтишга қарши эмас. Ҳужумчи Англия миллий жамоасининг Евро-2028 учун қайдномасидан жой олиш имкониятини оширишни истамоқда.
Эътиборлиси, яқинда «Кристал Пэлас» бош мураббийига Томас Франк тайинланди. Мутахассис аввал «Брентфорд»да ишлаган ва айнан унинг қўл остида Тони тўп тепган.
Ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 16 та баҳсда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.