Live
7
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Ришарлисонни АПЛнинг бошқа клубига сотмоқчи эмас

Футбол
21 ноябр, 06:45
«Эвертон» ва «Кристал Пэлас» бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.
«Тоттенҳэм» Ришарлисонни АПЛнинг бошқа клубига сотмоқчи эмас
Foto: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бразилиялик ҳужумчи Ришарлисонни Англия Премер-лигасининг бошқа жамоасига қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, футболчига «Эвертон» ва «Кристал Пэлас» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «шпорлар» АПЛдаги рақибларини кучайтириб қўймаслик учун Ришарлисонни хориж клубига сотишни афзал кўрмоқда. Ҳужумчининг трансферини Туркия ва Бразилия клублари ҳам кузатиб бормоқда.

29 ёшли футболчи ушбу мавсумда ҳозирча атиги 2 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Шундан сўнг у асосий жамоадан четлатилган.

Тransfermarkt портали Ришарлисоннинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Эвертон Эвертон
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар