Урганчда «Хоразм» ва «Бухоро» клублари ўртасидаги беллашувда дарвозалар дахсиз қолди – 0:0.
Мазкур учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:
- Бугун ҳаракат қилдик, афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик. Учта асосий ўйинчимиз жароҳати сабабли иштирок эта олишмади. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Лекин футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди, бор кучини беришди. Кўрдинглар, вазиятларимиз ҳам бўлди.
Нима ҳам дердик, жанговар дуранг бўлди. Олдинда яна иккита ўйинимиз бор. Худо хоҳласа, бўлажак ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз», - дея Султоновнинг cўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Вали Султонов: «Афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик»
Эксклюзив
21 ноябр, 11:58
Султонов матбуот анжуманида қатнашди.
Фото: Хоразм ПФК
21.11.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Хоразм
0
:
0
Бухоро