Германия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди.
«Боруссия»лар баҳсида Дортмунд клуби ғалаба қозониб, очколарини 24 тага етказди ва «Бавария»ни (22) ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди.
3-поғонадаги «Фрайбург» (22) минимал ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, «Лейпциг» (21, 4-ўрин) ва «Байер» (19, 5-ўрин) рақибларини йирик ҳисобда енгишди.
Бундеслига. 10-тур. 21 ноябр
Боруссия М — Боруссия Д 0:1
Гол: Нмеча (80).
Унион Берлин — Лейпциг 1:5
Голлар: Эбишер (41) — Нуса (18, пеналти), Ромуло (50), Груда (72), Райц (76), Баку (89).
Байер — Падерборн 4:0
Голлар: Морейра (14, 47), Шик (51), Фернандес (59).
Элферсберг — Фрайбург 0:1
Гол: Матанович (68).
Айнтрахт — Ҳоффенҳайм 1:0
Гол: Буркардт (25).
Фойдаланилмаган пеналтилар: Буркардт (44) — Крамарич (41).
Бундеслига. «Боруссия Д» «Бавария»ни ортда қолдириб 1-ўринга кўтарилди, «Байер» ва «Лейпциг»да йирик ғалаба
Футбол
21 ноябр, 11:29
1
Ковач жамоаси Мюнхен клубининг очко йўқотишидан фойдаланиб, пешқадамга айланди.
Foto: Borussia Dortmund
21.11.2026
FT
Бундеслига Германия
Боруссия М
0
:
1
Боруссия Д
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади