«Бавария» Бундеслиганинг 11-тури доирасида «Кёлн»га қарши баҳсда (1:1) жароҳат олган Майкл Олисенинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Тиббий текширувлар 24 ёшли франциялик футболчининг оёғи олд қисмида лат ейиш ҳолатини аниқлади. Олисе яқин кунларда даволаниш курсини ўтайди. Клуб унинг майдонга қайтиш муддатини ҳозирча маълум қилмади.
Вингер биринчи бўлим якунланиши арафасида Том Краус билан тўқнашиб кетганидан сўнг жароҳат олган. Танаффусда унинг ўрнига бошқа футболчи туширилди. Баҳс якунланганидан кейин эса франциялик футболчи стадионни қўлтиқтаёқда тарк этган.
Sport1 маълумотига кўра, «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Олисе душанба кунигача тикланишига умид билдирди.