Мюнхеннинг «Бавария» клуби тақвимнинг ҳаддан ташқари зичлигидан норози бўлган жамоалар қаторига қўшилди. Тhe Touchlinе нашрининг Х ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, жамоа тиғиз жадвал сабаб муҳим футболчиларини йўқотмоқда.
Бундеслига 10-туридан ўрин олган «Бавария» — «Кёлн» (1:1) баҳсида ҳужумчи Ҳарри Кейн ва ҳужумкор яримҳимоячи Майкл Олисе жароҳат олди. Беллашув 20 ноябр куни бўлиб ўтди.
Мюнхен клуби раҳбариятининг фикрича, асосий муаммо — клублар миқёсидаги баҳслар, миллий жамоалар ўйинлари ва сафарлар орасида тикланиш учун етарли вақт йўқлигида.
Айни пайтда «Бавария» асосий таркибнинг 7 нафар футболчиси хизматидан фойдалана олмаяпти. Улар: Ҳарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Серж Гнабри, Алфонсо Девис, Исмоил Сайбари ва Мануел Нойер.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади