«Бавария» жароҳати сабаб тахминан 3 ойга сафдан чиқиши мумкин бўлган Ҳарри Кейннинг ўрнини босадиган ҳужумчи изламоқда. Бу ҳақда Calcimercato нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Мюнхен клуби «Брюгге» ҳужумчиси Николо Трезолдига қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бироқ Белгия клуби футболчининг қишки трансфер ойнасидаги трансфери учун 60 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилиши мумкин.
Шунингдек, «Бавария» «Борнмут» ҳужумчиси Эли Кроупининг ўйинларини кузатмоқда. Англия клуби франциялик футболчини 70–80 миллион евродан камига сотишга рози бўлмаслиги айтилмоқда.
«Монако» вакили Парис Бруннер эса нисбатан ҳамёнбоп вариант сифатида кўрилмоқда. 20 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. «Бавария» уни келажак учун инвестиция сифатида ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Ҳарри Кейн Бундеслиганинг 10-турида «Кёлн»га қарши баҳсда (1:1) чап тўпиғидаги синдезмоз бойламини узиб олган. Футболчи жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказган.