Live
7
Ўзбек

Ҳусанов «Фулҳэм»га қарши баҳсдан кейин қандай баҳоланди?

Футбол
21 ноябр, 10:20
    22
WhoScored портали ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатларини 6,5 баллга лойиқ кўрди.
Ҳусанов «Фулҳэм»га қарши баҳсдан кейин қандай баҳоланди?
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 1 : 1 Фулхэм Фулхэм

«Манчестер Сити» Англия Премер-лигасининг 11-турида ўз майдонида «Фулҳэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. WhoScored портали мазкур баҳсда майдонга тушган футболчиларнинг ҳаракатларига баҳо берди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 6,5 балл билан тақдирланди. Бу «Манчестер Сити» таркибидаги ўртача кўрсаткичлардан бири бўлди.

«Шаҳарликлар» сафида энг юқори баҳони Андерсон олди — 7,9 балл. Гехи 6,8 балл билан иккинчи бўлди. Фил Фоден, Ндиае ва O'Райли 6,7 баллдан қайд этди.

Ҳусановдан ташқари «Манчестер Сити»нинг яна бир қатор футболчилари қуйидагича баҳоланди:

Жанлуижи Доннарумма — 6,6;

Жереми Доку — 6,6;

Райан Шерки — 6,4;

Рубен Диаш — 6,4;

Эрлинг Ҳоланд — 6,4;

Йошко Гвардиол — 6,2.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» 11-турдан кейин 22 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» кейинги баҳсини 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида «Наполи»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Фулхэм Фулхэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар