«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Эллиот Андерсон Англия чемпионатининг 11-тури доирасида «Фулҳэм»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Футболчи натижадан ҳафсаласи пир бўлганини яширмади.
«Бу жуда аламли. Аввалига гол ўтказиб юбориш, албатта, ёқимсиз. Бироқ бундай ҳолат биз билан мунтазам содир бўлмоқда. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, шиддатни оширдик ва рақибни юқорироқдан прессинг остида қолдирдик. Шунчаки, иккинчи голни ура олмадик», — деди Андерсон баҳс якунида.
«Манчестер Сити» 11 та турдан кейин 22 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» кейинги турда 29 ноябр куни сафарда Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши баҳс олиб боради.