«Манчестер Сити» Англия Премер-лигасининг 11-тури доирасида ўз майдонида «Фулҳэм» билан дуранг ўйнади. Беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Қайд этиш жоиз, «Манчестер Сити» бундан олдин «Фулҳэм»га қарши сўнгги бор 2011 йил 18 сентябр куни ғалаба қозона олмаган эди. Шундан кейин «шаҳарликлар» барча мусобақалар доирасида лондонликларга қарши кетма-кет 20 та баҳсда ғалаба қозонган. Ушбу серия эндиликда якунига етди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» АПЛнинг кейинги турида 29 ноябр, якшанба куни сафарда «Арсенал» билан баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.