Live
3
Ўзбек

«Милан», «Ювентус» ва «Наполи» Ковачичга қизиқмоқда

Футбол
20 ноябр, 08:37
Томонлар ўртасидаги келишув 2026/2027 йилги мавсум охирига қадар амал қилади.
«Милан», «Ювентус» ва «Наполи» Ковачичга қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Матео Ковачич амалдаги шартномаси муддати тугаши муносабати билан жамоани тарк этиши мумкин. Томонлар ўртасидаги келишув 2026/2027 йилги мавсум охирига қадар амал қилади.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, хорватиялик 32 ёшли футболчи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Айни пайтда А Сериянинг учта вакили — «Милан», «Ювентус» ва «Наполи» Ковачич билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Маълумот учун, Матео 2023 йилнинг ёзидан буён «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Бу мавсумда Ковачич Англия Премер-лигасида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Милан Милан
  • Наполи Наполи
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар