Live
3
Ўзбек

Мане оилавий сабабларга кўра «Ал Аҳли»га қарши ўйинни ўтказиб юборди

Футбол
20 ноябр, 15:51
Сенегаллик футболчининг иккинчи фарзанди учрашув бошланишига бир неча соат қолганида дунёга келган.
Мане оилавий сабабларга кўра «Ал Аҳли»га қарши ўйинни ўтказиб юборди
Фото: Getty Images
20.11.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда 3 : 1 Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд

«Ан Наср» ҳужумчиси Садио Мане оилавий сабабларга кўра Саудия Арабистони чемпионати 13-тури доирасида «Ал Аҳли»га қарши учрашув учун қайдномага киритилмади.

Al-Riyadiyah нашри хабар беришича, сенегаллик футболчининг иккинчи фарзанди учрашув бошланишига бир неча соат қолганида дунёга келган. Шундан сўнг мураббийлар штаби Манега жамоа ихтиёридан кетиш ва мазкур баҳсни ўтказиб юборишга рухсат берган.

Натижада «Ан Наср» бош мураббийи Анге Постекоглу ҳужум чизиғида Криштиану Роналду, Жоау Феликс ва Абдулла Ал Ҳамданга ишонч билдирди.

Роналду учрашувда гол уришга муваффақ бўлди, бироқ пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Натижада Риёд клуби муҳим беллашувда мағлуб бўлди. Бу эса клубнинг Пролигадаги 2-мағлубиятига айланди.

Маълумот учун, Садио бу мавсумда барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар