Live
3
Ўзбек

«Милан» ван Дейкни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
20 ноябр, 15:05
Виржил 2018 йилнинг январ ойидан буён «қизиллар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
«Милан» ван Дейкни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Милан» клуби «Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейкка жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда SportItalia нашри хабар бермоқда.

Нидерландиялик футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.

Манба маълумотларига кўра, 35 ёшли футболчи янги шартнома борасида «Ливерпул» раҳбарияти билан келишмовчиликка дуч келган. Ван Дейк шартномасини яна икки йилга узайтиришни истамоқда, бироқ инглиз клуби унга фақат бир йиллик янги битим таклиф қилишга тайёр.

«Милан» эса юзага келган келишмовчиликдан фойдаланиб, тажрибали ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Виржил 2018 йилнинг январ ойидан буён «қизиллар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда ҳимоячи барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар