Суперлига 28-турининг марказий беллашувида «Нефтчи» Наманганда «Навбаҳор»га қарши беллашди. Ўйинда дастлаб меҳмонлар Алишер Одиловнинг голидан сўнг ҳисобни очди. Аммо орадан кўп вақт ўтмасдан Владимир Йовович майдондан четлатилди. Натижада Жасур Жалолиддинов суперголи билан мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар фаол ўйин намойиш этиб, Кожо ва Холматовнинг голлари эвазига фарқни иккитага оширди. Аммо 77-дақиқада Коффи фарғоналикларнинг 2-голини урди.
Суперлига. 28-тур
Навбаҳор – Нефтчи 3:2
Голлар: Алишер Одилов, 26 (0:1), Жасурбек Жалолиддинов, 42 (1:1), Жоел Кожо, 53 (2:1), Диёр Холматов, 55 (3:1), Коффи Коуао, 77 (3:2)
Навбаҳор — 1.Ўткир Юсупов, 4.Ислом Маматказин, 6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 7.Руслан Жиянов, 8.Диёр Холматов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Умар Адҳамзода, 30.Жасур Жалолиддинов, 34.Гиорги Жгереная, 55.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Нефтчи — 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев, 7.Аброр Исмоилов, 8.Владимир Йовович, 10.Жамшид Искандеров, 20.Анвар Ғофуров, 22.Алишер Одилов, 32.Зоран Марушич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Куао.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади