Суперлигас 28-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги «водий дербиси» доирасидаги учрашув арафасида «лочинлар»нинг грузиялик тажрибали ҳимоячиси Гиорги Жгереная бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳар қандай дерби ўйинлари доимо кескин курашлар остида кечади.Бундай учрашувларда ҳар бир футболчи майдонга ўзгача иштиёқ ва мотивация билан майдонга тушади. Бўлажак баҳс эса медаллар тақдирига ойдинлик киритиши билан янада аҳамиятли. Ўзингизга маълум, «Нефтчи» амалдаги мамлакат чемпиони ҳамда жорий мавсумда ҳам ўз унвонини сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоамизда эса кумуш медални қўлга киритиш имконияти бор. Мазкур омиллар сабабли, бўлажак ўйиннинг принципиаллик жиҳати жуда юқори.
Жума оқшомида мухлислар шиддатли беллашувнинг гувоҳига айланишади.Биз эса майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, ишқибозларга қувонч улашиш, уларнинг уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун барча имкониятимизни ишга соламиз.Мухлислардан эса жамоамизни бевосита стадионга келиб, муносиб тарзда қўллаб-қувватлашлари, зафаримизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан», - дея Жгеранаянинг сўзларидан келтиради «Навбаҳор» расмий канали.