«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида жамоа сафини марказий ҳужумчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда.
Caught Offside нашри хабар беришича, манкунианликлар трансфер мақсадлари рўйхатига тўрт нафар футболчини киритган.
Улар — «Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидис, «Галатасарой» аъзоси Виктор Осимҳен, «Боруссия Д»дан Серу Гирасси ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» жамоасининг англиялик форварди Айван Тоуни.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино «Челси»да ишлаган даврида ҳам Осимҳенни жамоага олиб келишга ҳаракат қилган. Бироқ ўшанда трансфер амалга ошмаган. Ҳозирда ҳам нигериялик ҳужумчининг трансфери унинг юқори нархи ва маош бўйича талаблари сабабли қийин кўринмоқда.
Павлидис варианти эса амалга ошиши нисбатан осонроқ деб баҳоланмоқда. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам АПЛда ўйнашга қарши эмас.
Шунингдек, Тоуни қишда АПЛга қайтишга тайёр экани айтилмоқда. Шу боис у «Манчестер Юнайтед» учун қисқа муддатли истиқболда муносиб вариант бўлиши мумкин. Гирасси эса клубнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланмайди. Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» уни бир муддатдан буён кузатиб келмоқда ва таркибдаги рақобатни кучайтириш учун муносиб номзод сифатида кўрмоқда.