Live
4
Ўзбек

Лазишвили: «Умар билан курашга тушмоқчиман. Бу энди шахсий масалага айланди»

MMA
18 ноябр, 13:50
Грузиялик курашчи Нурмагомедов билан бўлган воқеа унга оғир ботганини айтди.
Лазишвили: «Умар билан курашга тушмоқчиман. Бу энди шахсий масалага айланди»
Foto: Getty Images

Грузиялик курашчи Саба Лазишвили Абу-Дабидаги муштлашувдан сўнг Умар Нурмагомедовни кураш баҳсига чақирди.

«Биз Умар билан ҳам, Усмон билан ҳам — улар бизнинг қаршимизга кимни чиқаришса, ўша билан кураш тушишга тайёрмиз. Аммо мен энг кўп айнан Умар билан учрашишни хоҳлайман. Чунки бу мен учун шахсий масалага айланди. Саҳна ортида айрим воқеалар содир бўлди. Юз берган ҳолат менга ҳақиқатан ҳам оғир ботди.

Агар сен мени урсанг, менга жисмонан оғриқ етмайди. Тикланаман, кўкарган жойларим ҳам ўтиб кетади. Аммо инсонни жуда қаттиқ ҳурмат қилсанг, у билан биринчи марта шахсан учрашсанг ва танишув чоғида у қандай таассурот қолдирганини кўрсанг, бу нарса узоқ вақт хотирангда сақланиб қолади. У менда ўзи ҳақида жуда ёмон таассурот қолдирди»,
— дея Лазишвилининг сўзларини келтиради Ариэл Ҳелвани.

Бугунги янгиликлар