17 ноябр куни Будапештда ўтаётган Total Chess Pilot 2026 турнирида кутилмаган ҳодиса юз берди.
Магнус Карлсен қозоғистонлик Бибисара Асаубаевага қарши 45+30 форматидаги тезкор классик партияни ўйнамасликка қарор қилди.
У бунгача блиц ва рапид баҳсларида 11,5:0,5 ҳисобида олдинга чиқиб, биринчи кун ғолиблигини кафолатлаган эди.
Карлсен партиядан олдин ҳакамлар билан гаплашди ва тахта ёнига ўтирмади.
Бибисара эса рақибини 15 дақиқа кутишга мажбур бўлди.

Белгиланган вақт тугагач, ҳакамлар Карлсенга техник мағлубият, Бибисарага эса 8 очколик ғалаба ёзди.
Шундай қилиб, биринчи кун 11,5:8,5 ҳисобида Карлсен фойдасига якунланди.
Бу қарор шахмат оламида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади