«Нюкасл» ҳимоячиси Малик Тиав фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Germany нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» германиялик 25 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Клуб Тиавнинг агентлари билан боғланиб, дастлабки музокараларни ўтказган.
Малик 2025 йилдан бери «қарғалар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Манчестерликлар эса келаси йилнинг ёзида ушбу трансферни амалга ошириши мумкин. Маурисио Почеттино бошқарувидаги жамоа ҳимоя чизиғини янгилашни асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб олган.
Ўз навбатида «Нюкасл» ҳимоячи учун камида 80 миллион евро миқдорида тўлов кутмоқда.