Live
4
Ўзбек

«МЮ»нинг собиқ футболчиси: «Жамоада бўлмаслиги керак бўлган футболчилар кўп»

Футбол
18 ноябр, 02:40
    7
Эшли Янг клубда катта ўзгаришлар амалга оширилиши зарурлигини таъкидлади.
«МЮ»нинг собиқ футболчиси: «Жамоада бўлмаслиги керак бўлган футболчилар кўп»
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Эшли Янг жамоанинг ҳозирги таркиби ва натижаларини танқид қилди. Унинг фикрича, «қизил иблислар» таркибни қайта шакллантиришга муҳтож.

«Ҳозир жамоада «МЮ»да бўлмаслиги керак бўлган футболчилар кўп. Уларнинг бу ерда ўрни йўқ. Янги мураббий таркибдаги футболчиларни кўриб, бу ҳақда ўйлаб кўради. Менимча, Маурисио Почеттино ўз изини албатта қолдиради. Бу жамоада кўришни истайдиган мутахассис», — дея Янгнинг сўзларини келтиради МEN.

«Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг ушбу мавсумида муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Жамоа 8 очко билан турнир жадвалининг қуйи қисмида, лигадан тушиб кетиш ҳудудида жойлашган.

Маълумот учун, «МЮ» навбатдаги баҳсини сафарда «Ливерпул»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар