Live
2
Ўзбек

Суарес: «Месси ва Неймар билан ўртамизда эгоистлик йўқ эди, бир-биримизга ёрдамлашардик»

Футбол
18 ноябр, 12:15
    20
Уругвайлик форвард «Барса»даги афсонавий ҳужум триосининг кучи ҳақида гапирди.
Суарес: «Месси ва Неймар билан ўртамизда эгоистлик йўқ эди, бир-биримизга ёрдамлашардик»
Foto: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Интер Майами»да тўп тепаётган Луис Суарес Лионел Месси ва Неймар билан биргаликда ҳужум учлигида ўйнаган даврлари ҳақида фикр билдирди.

«Месси, Неймар ва менинг ўртамизда ҳеч қандай эгоистлик йўқ эди. Биз бир-биримизни тушунардик ва ўзаро ёрдам берардик. Ким гол урганининг аҳамияти йўқ эди. Жарима зарбалари ва пеналтиларни ҳам ўзаро тақсимлардик. Улар менга «Олтин бутса»ни қўлга киритишимда ёрдам беришди.

Бу дўстлик ва бирдамликка бой ажойиб йиллар эди. Айнан шу муносабатлар бизни янада кучли қилди»,
— дея Суареснинг сўзларини келтиради Catalunya Radio.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар