Бугун
12
Ўзбек

Гарсия — дунёнинг энг қиммат дарвозабони (CIES)

Футбол
18 ноябр, 06:45
    38
Доннарумма 2-ўринда. Учликни Ламменс якунлаб берди.
Гарсия — дунёнинг энг қиммат дарвозабони (CIES)
Фото: Getty Images

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) дунёдаги энг қиммат дарвозабонлар рейтингини эълон қилди.

Рўйхатга жами 100 нафар дарвозабон киритилган. Биринчи ўринни 80,6 миллион евро баҳоланган «Барселона» ва Испания миллий жамоаси кипери Жоан Гарсия эгаллади.

Иккинчи поғонада 79,9 миллион евро қийматга эга деб топилган италиялик Жанлуижи Доннарумма жой олган. Учинчи ўринга эса 64,2 миллион евро деб баҳоланган белгиялик Сенне Ламменс қўйилган.

Топ-10 рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

• Жоан Гарсия («Барселона») — 80,6 млн евро;
• Жанлуижи Доннарумма («Манчестер Сити») — 79,9 млн евро;
• Сенне Ламменс («Манчестер Юнайтед») — 64,2 млн евро;
• Зион Сузуки («Астон Вилла») — 59,5 млн евро;
• Барт Вербрюгген («Брайтон») — 57,9 млн евро;
• Майк Пендерс («Челси») — 57,1 млн евро;
• Лукаш Горничек («Нюкасл») — 55,9 млн евро;
• Робин Руфс («Сандерленд») — 52,3 млн евро;
• Матвей Сафонов («ПСЖ») — 50,8 млн евро;
• Йонас Урбиг («Бавария») — 50 млн евро.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

38 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар