Бугун
12
Ўзбек

Суарес «Барселона»даги босим ҳақида гапириб, «Реал» ва «ПСЖ»ни мисол келтирди

Футбол
17 ноябр, 23:00
    16
Уругвайлик ҳужумчи каталониялик футболчилардан ҳар 3 кунда юқори савия намойиш этиш талаб қилинишини таъкидлади.
Суарес «Барселона»даги босим ҳақида гапириб, «Реал» ва «ПСЖ»ни мисол келтирди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес «Барселона» футболчилари жамоа олдига қўйилган юқори талаблар сабаб доимий босим остида ўйнашини айтди. Уругвайлик футболчи каталонияликлар сафида ҳар бир баҳсдан кейин футболчиларга бўлган муносабат кескин ўзгаришини таъкидлади. Тhe Touchlinе унинг сўзларини келтирмоқда.

«Барселона»да ҳар уч кунда ўз савиянгни исботлашинг керак. «Реал»ни мағлуб этсанг, энг яхши футболчига айланасан. Орадан уч кун ўтиб, «ПСЖ»га ютқазсанг, шубҳалар бошланади. Ҳужумчи «Реал» дарвозасига учта гол уради, аммо «ПСЖ»га қарши баҳсда гол ура олмайди. Шунда бирданига унинг ўйини ҳақида саволлар пайдо бўлади. «Барселона» футболчилари йил давомида шундай босим остида бўлишади», — деди Суарес.

Маълумот учун, Луис Суарес 2014–2020 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Каталонияликлардан кетганидан кейин у «Атлетико» сафида ҳам ўйнади, ҳозирда эса «Интер Майами»да фаолиятини давом эттирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар