«Астон Вилла» клуби яримҳимоячи Амаду Онана билан янги шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
Бироқ томонлар ўртасидаги келишувнинг амал қилиш муддати маълум қилинмади.
«Белгиялик футболчи «Астон Вилла» сафида 70 дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, еттита гол муаллифига айланди. У ярим ҳимоя марказида ўзини жамоа учун муҳим футболчи сифатида намоён этди.
Айни пайтда Онана тиззада ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиш жараёнини муваффақиятли давом эттирмоқда. Клуб ички мусобақалар ва Европа майдонларида энг юқори даражадаги курашни давом эттираётган бир пайтда у Унаи Эмери жамоасининг муҳим футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда», — дейилади бирмингҳэмликлар матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Амаду 2024 йилда «Эвертон»дан «Астон Вилла»га кўчиб ўтган эди. Бу вақт давомида «Вилла»да 72 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган.