Бугун
12
Ўзбек

Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA рейтингида 60-ўринни банд этди

Футбол
18 ноябр, 04:28
    13
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа ҳисобида 1418,10 очко мавжуд.
Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA рейтингида 60-ўринни банд этди
Фото: ЎФА

FIFA терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси 1 поғонага пастлаб, 60-ўринни эгаллади. Айни пайтда Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа ҳисобида 1418,10 очко мавжуд.

Ноябр ойидаги FIFA кунлари доирасида «оқ бўрилар» иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиб, умумий ҳисобда 1,49 очко жамғарди. Хусусан, Ўзбекистон 12 ноябр куни Россияга қарши баҳсда (2:3) 3,86 очко йўқотган бўлса, 17 ноябр куни сафарда Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг 5,35 очкога эга бўлди. Шунга қарамай, умумий жадвалда жамоа бир поғона пастга тушди.

Осиё терма жамоалари орасида Япония 17-ўрин (1684,61 очко) билан етакчиликни сақлаб қолди.

Умумий рейтингда Испания 2004,48 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди.

Янгиланган FIFA рейтинги (топ-10):

1. Испания — 2004,48 (-8,68)
2. Аргентина — 1966,13 (+1,18)
3. Франция — 1950,82 (+2,75)
4. Англия — 1938,90 (+8,68)
5. Марокаш — 1809,37 (+2,00)
6. Португалия — 1801,28 (+3,68)
7. Бразилия — 1800,91 (+0,55)
8. Белгия — 1790,37 (+6,64)
9. Нидерландия — 1774,06 (-8,37)
10. Колумбия — 1735,90 (-2,47)

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар