Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб, майдонни тарк этган этди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг баёнот беришича, миллий жамоа тиббий штаби томонидан тезкорлик билан чуқурлаштирилган тиббий текширув ўтказилди. Текширув натижасига кўра, Файзуллаевнинг ўнг оёқ тўпиқ қисми шикастлангани маълум бўлди.
«Айни пайтда футболчини имкон қадар тезроқ сафга қайтариш юзасидан терма жамоа ва клуб тиббий штаби ҳамкорликда барча зарур тиббий муолажаларни бошлаб юборган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Қатарда Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик баҳсида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувда Шерзод Эсанов дублни расмийлаштирганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади